Янгиликлар
АДЛИЯ ВАЪДАСИДА ТУРДИ
АДЛИЯ ВАЪДАСИДА ТУРДИ
Жорий йилнинг ноябр-декабр ойлари мобайнида Навоий вилоят адлия бошқармаси бошлиғи А.Сарабеков вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидаги маҳаллаларида сектор раҳбарлари иштирокида фуқаролар билан сайёр қабуллар ташкил этди. Қабуллар жараёнида жами 400га яқин мурожаатлар иш юритуви учун қабул қилиниб, 250дан ортиқ шикоят ва аризалар ўз жойида ижобий ҳал этилган эди.Эндиликда, назоратга олинган мурожаатлар адлия бўлимлари томонидан қаноатлантирилмоқда.Томди туманининг “Ақтау” ОФЙда бўлиб ўтган сайёр қабулда ҳам фуқароларнинг тиббий кўрик, бандлик, реаблитация техник воситаларини олиш сингари масалаларда келиб тушган мурожаатлари бугунги кунда ўз ечимини топмоқда.
-Мен сайёр қабулда турмуш ўртоғим учун эшитиш мосламаси сўраганман, шунингдек, набирамни боғчага бериш учун навбатга қўйиб беришида ҳам ёрдамлашишларини илтимос қилгандим. Учрашувда қўшниларимиздан бири, ногиронлик пенсиясини ололмаётганини айтганди, яна бирининг фарзандини туғилганлик гувоҳномаси йўқ, яна бирини ишдан асоссиз бўшатишган, хуллас шунга ўхшаш бир нечта масалаларимиз адлия мутасаддилари томонидан ёзиб олиниб, ёрдам беришга ваъда берилганди. Ҳозир ҳаммамизнинг мурожаатимиз ҳал этилди, меҳнат шартномаси асоссиз бекор қилинган қўшнимиз ишига тикланди, фарзандига туғилганлик гувоҳномасини ололмай юрганлари гувоҳномасини олди. Биз Томдининг узоқ қишлоқларидан бирида яшаймиз, мурожаатларимиз ерда қолмади, ишларимиз ҳал этиб берилди. Бунинг учун адлия ходимларига миннатдорчилик билдираман-дейди “Ақтау” ОФЙ фуқароси Ибат Санкараев