Янгиликлар
29
АДЛИЯ БИЛАН СПОРТДА ҲАМ БИРГА БЎЛ
АДЛИЯ БИЛАН СПОРТДА ҲАМ БИРГА БЎЛ
Спорт- саломатлик гарови. “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарорига мувофиқ бугунги кунда ташкилотлар кесимида спорт тадбирлари оммавий тарзда ташкил этиб борилмоқда. Соғлом турмуш тарзига амал қилиш мақсадида Навоий вилоят адлия бошқармасида ҳам ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари “Спорт кунлари” сифатида эълон қилинди. Шу кунга қадар бошқарма ташаббуси билан давлат органи ва ташкилотлари ҳамкорлигида спорт турлари бўйича 10дан ортиқ мусобақалар ташкил этилди. Бунда бошқарма томонидан ўтказилган “Адлия кубоги”ни алоҳида эътироф этиш жоиз.
- “Адлия кубоги” спорт мусобақалари ташкилотлардаги юзлаб спорт ихлосмандларини бир даврада бирлаштирди десам хато бўлмайди. Инсон меҳнат фаолиятига киришиб кетгандан сўнг кўпинча спорт машғулотларида иштирок этиш учун вақт ажратолмайди. Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида ташкил этилган спорт беллашувлари кўпчилигимизга анчадан буён жисмоний машқларни ташлаб қўйганимизни эслатиш баробарида, спортга бўлган иштиёқимизни янада оширди. Бу орқали нафақат соғлиғимиз балки, ўзаро дўстона мулоқот ҳам йўлга қўйилмоқда. -дейди Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Умид Ҳатамов