Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Журналист ва блогерлар билан очиқ мулоқот


ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ

АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТОМОНИДАН БИРИФИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

 

Навоий шаҳридаги “COOWORKING маркази” да Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан ОАВ ходимлари ва блогерлар учун брифинг ташкил этилди. Тадбирда адлия бошқармаси, шаҳар адлия бўлими ва вилоят юридик техникуми мутахассислари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Учрашувда, адлия органлари тизимида фуқаро мурожаатлари билан ишлаш, ташкилот ва муассасаларда қонун хужжатлари ижросини ташкил этиш ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти, норматив ҳуқуқий хужжатларни экспертизадан ўтказиш, тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилиш йўналишларида амалга оширлган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.

-        Бугунги тадбир 2021 йил ҳисобидан журналистлар учун ташкил этилган илк учрашув ҳисобланади.Бунда ҳам рамзий маъно бор.Яъни биз янги йилни адлия билан бошладик. Чунки мамлакат тараққиёти аввало қабул қилинаётган қонун хужжатларининг кенг жамоатчилик томонидан англанилиши ва тўғри ижро этилишига боғлиқ. Бу жараёнда эса адлия органлари бевосита ҳуқуқий маслаҳатчи, асосий йўналтирувчи ҳисобланади. Журналистлар эса сиёсий жараёнда тўғри позицияни эгаллаши учун адлия органларига яқин ҳамкор бўлишлари шарт.-дейди Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилоят бўлими раиси Отабек Аслонов

-        Адлия эшиклари журналист ва блогерлар учун доимо очиқ бўлган.Шахсан ўзим Навоий вилоятида “Media-makon” газетаси ва “media.uz” сайтини юритаман.Ҳуқуқий масалаларни ёритишда адлия бошқармаси доимо менга маслаҳатчи ва яқин ҳамкор бўлиб келган.          -дейди газета муҳаррири Феруза Қодирова.

Журналистлар билан ўтказилган очиқ мулоқотда фуқаролар томонидан келиб тушаётган мурожаатларнинг йўналишлари, ҳал қилиш тартиби, қонунчиликка киритилаётган таклифлар жамиятдаги мавжуд муаммоларнинг ҳуқуқий ечими тўғрисидаги саволларга ҳам аниқлик киритилди.


 Навоий вилоят адлия бошқармаси

Ахборот хизмати