Янгиликлар
07
АДЛИЯ: ХАЛҚАРО ҚОНУНЧИЛИК ВА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАНИ БИЛИШИМИЗ ШАРТ
АДЛИЯ: ХАЛҚАРО ҚОНУНЧИЛИК ВА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАНИ БИЛИШИМИЗ ШАРТ
Навоий вилояти адлия бошқармаси тизимида соҳа ходимлари ўртасида халқаро қонунчилик тизими ва хорижий тажрибани ўрганиш ва таҳлил этиб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қонунчиликка оид билимлар ҳафтанинг пайшанба куни бўлиб ўтадиган маънавият соатларида мустаҳкамлаб борилмоқда. Эндиликда тармоқда фаолият юритаётган ёш ходимлар белгиланган кунларда турли давлатларнинг қонунчилик тизими ҳақида интерактив усулда тақдимот тайёрлаб борадилар.
Навбатдаги маънавият соатида Сингапур қонунчилиги ва мазкур тизимни такомиллаштиришда адлия органларининг ўрни ҳақида маълумот тайёрланди.
Таъкидлаш керакки, мазкур амалиёт наинки ходимларнинг йўналишга оид билмларини кенгайтириш, балки ишга янги қабул қилинган ёш ходимларнинг жамоага тезроқ сингиши, фаолиятга киришишида алоҳида аҳамиятга эга.