Янгиликлар
08
РАВШАНОВ БАҲОДИРЖОН КАРИМОВИЧ-ДЕКАБР ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ ХОДИМИ
РАВШАНОВ БАҲОДИРЖОН КАРИМОВИЧ-ДЕКАБР ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ ХОДИМИ
Навоий вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларидан “Ойнинг энг яхши ходими”ни аниқлаш бўйича Комиссия қарори ҳамда ўтказилган сўровнома натижаларига кўра Навоий вилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бош маслаҳатчиси Равшанов Баҳодиржон Каримович 2020 йил декабр ойи бўйича “Ойнинг энг яхши ходими” сифатида эътироф этилди.
Вилоят адлия бошқармаси жамоаси Равшанов Баҳодиржон Каримовични ушбу муваффақият билан табриклайди. Унинг келгусидаги ишларида ривож ва зафарлар тилайди ҳамда соҳа фаолиятига қўшиб келаётган ҳиссаси учун миннаддорчилик билдиради.