Янгиликлар
11
ДАРС СОАТЛАРИ БОШЛАНДИ
ДАРС СОАТЛАРИ БОШЛАНДИ
Бугундан қишки таътиллар тугаб болалар яна таълим муассасаларига ўқишга қайтишди.Навоий вилоят юридик техникуми ҳам ёшлар билан гавжум. Бу ерда асосий дарслардан аввал маънавият соатлари ташкил этилиб, ёшларга адлия бошқармаси ходимлари томонидан белгиланган режа-графикка асосан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчларига оид мавзулар бўйича интерактив дарслар бўлиб ўтди.Тарғибот жараёнларида “Street law” лойиҳаси асосида фаолиятни янги босқичга кўтариш масаласига алоҳида урғу берилди.