Янгиликлар
25
САЙЁР ҚАБУЛЛАР КУНИ
САЙЁР ҚАБУЛЛАР КУНИ
Сайёр қабуллар кўпчилик учун мулоқот майдонига айланди. Қабуллар мобайнида фуқаролар муаммоларига ечим топаётгани айни ҳақиқат. Навоий вилоят адлия бошқармаси тизимида ҳам мазкур амалиёт фаолиятга кенг тадбиқ этилиб, ижобий самара бермоқда. Адлия бошқармаси тизимида “Сайёр қабуллар куни” белгиланиб, ташкилот масъуллари иштирокида барча туман ва шаҳарларда фуқаро қабуллари ташкил этилди.
Ана шундай тадбирлардан бири Қизилтепа туманининг “Баландғардиён” маҳалласида ўтказилиб, унда 100га яқин фуқаролар иштирок этишди.Бугунги кунда маҳаллада 3200дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади шулардан 1756 нафари хотин-қизлардан иборат, ҳудудда 745 та хонадон мавжуд. Маҳалладаги умумий масалалар электр энергиясининг яхши етиб келмаслиги , газ таъминоти ва ичимлик суви тўловлари билан боғлиқ. Сайёр қабулда фуқароларга ана шу масалаларда ҳуқуқий тушунтириш берилиб, тўловни амалга ошириш тартиби яна бир карра изоҳлаб берилди.
Мулоқот мобайнида тиббий кўрикдан ўтиш, кредит олиш, бандлик, ижтимоий ҳимоя, ногиронликни белгилатиш сингари масалаларда 20дан ортиқ мурожаатлар иш юритуви учун қабул қилинди.
-Сайёр қабулда фуқароларимиз турли масалаларда ўз саволларига жавоб олишди.Айрим ҳамқишлоқларимиз шахсий, оилавий муаммолари ечими учун тўғри йўналиш олган бўлса, айримларининг масаласи ўз жойида ҳал этилди. Масалан мен ҳам ўзимни қизиқтирган барча саволларга жавоб олдим.Буунинг учун адлия ходимларига раҳмат айтаман-дейди маҳалла фуқароси Дилором Воҳидова
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки бугунги кунда маҳалла аҳлини ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида адлия бўлими билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Оммавий қабулдан сўнг фуқароларнинг таклифига кўра якка тартибдаги қабул ташкил этилиб, муаммолар атрофлича ўрганилди.