Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

“МИРАНДА ҚОИДАСИ”НИ БИЛАСИЗМИ?


       “Сиз сукут сақлаш ҳуқуқига эгасиз. Сиз айтганларнинг ҳаммаси судда ўзингизга қарши фойдаланилиши мумкин”. Бу машҳур ибора бир неча марта жиноий жавобгарликка тортилган Эрнест Артуро Миранда исмли АҚШ фуқаросининг номи билан боғлиқ.

     Гап шундаки, 1966 йили бир неча жиноятни содир этганликда гумон қилиниб, ҳибсга олинган Мирандага сўроқ қилинишдан олдин унинг гумондор сифатидаги ҳуқуқлари ўқиб эшиттирилмаган. Миранда ўз ҳуқуқларини билмаган ҳолда айбига иқрорлик кўрсатувларини берган, бундай кўрсатувлардан эса унинг иқрорлигига исбот сифатида фойдаланилган. Чунки, АҚШ Конституциясининг 5 ва                     6-қўшимчаларида ҳеч ким жиноий ишларда ўзига ўзи қарши гувоҳлик беришга мажбур қилиниши; ҳеч бир шахс қонуний судда кўрилмай ҳаёти, эркинлиги ёки мулкидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги, шунингдек, айбланувчи айбловнинг моҳияти ва асосларидан хабардор бўлиш ҳуқуқига эга эканлиги, у ўзига қарши кўрсатув бераётган гувоҳлар билан юзма-юз учрашиши, ўзи томонидан гувоҳларни мажбуран келтириш ёки ўз ҳимояси учун адвокат хизматидан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган эди.

“Миранданинг қария адвокати келтирган шикояти ва суд қарори”

Ке­йинчалик Эрнест Артуро Миранданинг 73 ёшли адвокати Элвин Мур томонидан АҚШ Олий судига шикоят тақдим этилган.Суднинг бу ҳукми Миранда ўз ҳуқуқларидан хабардор қилинмаганлиги сабабли АҚШ Олий суди томонидан бекор қилинган. Суд қароридан юзага келиб чиққан юридик норма дастлаб АҚШ суд амалиётида “Миранда ҳуқуқлари” сўнг эса халқаро ҳуқуқда “Миранда қоидаси” деб ном олган.

Шундан буён “Миранда қоидаси” дастлаб сўроқ қилиш олдидан ёки ушлаб туриш вақтида гумон қилинувчи ва айбланувчига қуйидаги ҳуқуқлари тушунтирилишини кафолатлади:

“Сиз сукут сақлаш ҳуқуқига эгасиз. Сиз айтганларнинг ҳаммаси судда ўзингизга қарши фойдаланилиши мумкин. Сўроқ жараёнида адвокатингиз қатнашиши мумкин. Агар адвокат хизматидан фойдаланиш имкониятига эга бўлмасангиз, Сиз адвокат билан давлат томонидан таъминланасиз. Ҳуқуқларингизни тушундингизми?”

 

Навоий вилояти адлия бошқармаси

Ахборот хизмати

 

 

 

 

“Миранда жиноятчи”

АҚШнинг Аризона штати полицияси ашаддий жиноятчи Эрнест Артуро Мирандани 1966 йили бир неча оғир жиноятни содир этганликда гумон қилиб, ҳибс­га олган. Мирандага сўроқ қилинишдан олдин унинг гумонланувчи сифатидаги ҳуқуқлари тушунтирилмагани боис, у ўз ҳуқуқларини билмаган ҳолда айбига иқрорлик кўрсатувларини берган. Унинг кўрсатувлардан эса унинг иқрорлигига исбот сифатида фойдаланилган ва судланган.

“Миранданинг қария адвокати келтирган шикояти ва суд қарори”

Ке­йинчалик Эрнест Артуро Миранданинг 73 ёшли адвокати Элвин Мур томонидан АҚШ Олий судига шикоят тақдим этилган.Суднинг бу ҳукми Миранда ўз ҳуқуқларидан хабардор қилинмаганлиги сабабли АҚШ Олий суди томонидан бекор қилинган. Суд қароридан юзага келиб чиққан юридик норма дастлаб АҚШ суд амалиётида “Миранда ҳуқуқлари” сўнг эса халқаро ҳуқуқда “Миранда қоидаси” деб ном олган.

 “Миранда қоидаси”

 “Сиз сукут сақлаш ҳуқуқи­га эгасиз. Сиз айтганларнинг ҳаммаси судда ўзингизга қарши фойдаланилиши мумкин. Сўроқ жараёнида адвокатингиз қатнашиши мумкин. Агар адвокат хизматидан фойдаланиш имкониятига эга бўлмасангиз, Сиз адвокат билан давлат томонидан таъминланасиз. Ҳуқуқларингизни тушундингизми?”

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОНДА ҲАМ “МИРАНДА ҚОИДАСИ” БОР

“Миранда қоидаси” том маънода скут сақлаш, ҳуқуқий ҳимоя учун адвокат хизматидан фойдаланиш ва бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари томонидан огоҳлантирилиш маъносини англатади. Мазкур халқаро ҳуқуқий норма Ўзбекистон қонунчилигида ҳам акс этган.

1) Сукут сақлаш ҳуқуқи

Амалдаги Жиноят-процессуал кодексининг 23-моддасида “Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаб бериши шарт эмас” лиги ҳамда сукут сақлаш ёки ҳеч қандай кўрсатма бермаслик ҳуқуқи айбсизлик презумпцияси тамойилига асосланган. Сукут сақлаш ҳуқуқи, яъни ўзига нисбатан қўйилган гумон хусусида ҳамда ишнинг бошқа ҳар қандай ҳолатлари тўғрисида кўрсатувлар беришдан бош тортиш ҳуқуқи ЖПКнинг 48-моддасида эса “Гумон қилинувчи зиммасига кўрсатув бериш, шунингдек, ўзининг жиноятга алоқадор эмаслигини ёки ишнинг бошқа бирор ҳолатларини исботлаш мажбурияти юкланиши мумкин эмас”лиги кафолатланган.

2) Шахс томонидан айтган ҳар бир сўз ёки хатти-ҳаракат судда унга қарши ишлатилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилиш ҳуқуқи

Жиноят-процессуал кодексининг 46-моддасига асосан “ўзининг кўрсатувларидан жиноят ишига доир далиллар сифатида унинг ўзига қарши фойдаланилиши мумкинлиги ҳақида хабардор бўлиши ва нимада айбланаётганлигини билиш” ҳуқуқи шунингдек, “ўзининг айбдор эмаслигини ёки ишнинг бошқа бирор ҳолатларини исботлаш мажбурияти юкланиши мумкин эмас” лиги кафолатланган.

Кодекснинг 46 ва 48-моддаларига кўра, шахс (айбланувчи ёки гумондор) ўзига қўйилган айблов ёки гумон хусусида ҳамда ишнинг бошқа ҳар қандай ҳолатлари тўгърисида кўрсатувлар бериш ёхуд кўрсатувлар беришдан бош тортиш ва кўрсатувларидан жиноят ишига доир далиллар сифатида унинг ўзига қарши фойдаланилиши мумкинлиги ҳақида хабардор бўлиш ҳуқуқига эга.

3) Адвокатга мурожаат қилиш ҳуқуқи

Жиноят-процессуал Кодексининг 46-моддасига мувофиқ “Шахс ушланган ёки гумон қилинувчи деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги қарор унга маълум қилинган пайтдан бошлаб ҳимоячига эга бўлиш ҳамда учрашувларнинг сони ва давом этиш вақти чекланмаган ҳолда у билан холи учрашиш”;

4) ўз адвокатига ёки яқинларига бир марта қўнғироқ қилиш имкони берилиши:

 

Жиноят-процессуал кодексининг  48-моддасига мувофиқ “қамоққа олинганлиги ва турган жойи тўғрисида адвокатга телефон орқали қўнғироқ қилиш ёхуд хабар бериш; ҳимоячига эга бўлиш” ҳуқуқига эга.

5) Агар адвокат ёллашга имконият бўлмаса, давлат томонидан адвокат тайинланиши ҳуқуқи

Жиноят-процессуал кодексининг 50-моддасига биноан, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг илтимосига кўра суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд ишда ҳимоячининг иштирок этишини таъминлайди. Шунингдек, юридик ёрдам учун тўловдан батамом ёки қисман озод этишга ҳақлидир. Бундай ҳолларда адвокат меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда давлат ҳисобидан бўлади.

Демак, Миранда қоидаси амалдаги жиноят процессуал қонунчиликда тўлалигича акс этган. Бу эса ўз ўрнида, жиноят содир этишда гумонланган ёки айбланган шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини поймол қилмаслик, уларнинг ҳимояга бўлган ҳуқуқини улар ушланган пайтдан бошлаб таъминланиши ва юқоридаги каби қоидаларни белгилангани тергов-суд жараёнларидаги процессуал ҳаракатларнинг сифат даражаси янада оширилишига ва инсон ҳуқуқларни сўзсиз таъминланишига хизмат қилади.