Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш


Буни адлия органлари тизимида тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган амалий ишлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Тадбиркорга яқиндан кўмакдош бўлиш, дардини эшитиш, қийнаётган масалаларни аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриш иш фаолиятининг асосий мезонларидан бирига айланган.Биргина Навоий вилоят адлия бошқармасига жорий йилнинг шу даврига қадар тадбиркорлардан 201та мурожаат келиб тушган бўлса, шулардан 83 таси ёки 40 фоиздан ортиғи қаноатлантирилган.Қолганларига қонун хужжатларига асосан тушунтириш берилган.

Туман,шаҳар адлия бўлимларида ҳам тадбиркорлар мурожаатлари билан ишлаш тизимли равишда ташкил этиб борилмоқда. Тадбиркорларнинг ер ажратиш, солиқ имтиёзлари, кредит, қарздорликни ундириш, иш ўринлари яратишда имтиёзлардан фойдаланиш сингари бир қатор масалаларига адлия бўлимлари томонидан ўз жойида ҳуқуқий ечим топилмоқда.Мансур Қосимов ана шундай тадбиркорлардан бири.У Хатирчи туманида истиқомат қилади.Тадбиркор асосан ситрус мевалар етишриш билан шуғулланарди.Кейинчалик фаолиятини кенгайтириш мақсадида кредит олишни ният қилди. У мазкур масалада муаммога дуч келгани учун амалий ёрдам сўраб туман адлия бўлимига мурожаат қилди.

-      Тадбиркорни қанча қўллаб-қувватлашса, унинг ишлашга бўлган иштиёқи шу қадар ошади.Адлия бўлимининг ёрдами билан менинг масалам ҳал этилди. Кредит олиб эндиликда иш фаолиятимни кенгайтирмоқдаман.Лимонариямда ҳозирда 70 туп ниҳолим бор.Уларда бир йилда ўртача 1- 1,5 тонна ҳосил олмоқдаман.Ҳозирда полиз маҳсулотлари етиштириш учун банкдан олган кредитим эвазига замонавий иссиқхона ташкил этганман.Келажакда янги иш ўринлари яратиш учун замин ҳозирлаяпман.-дейди М.Қосимов

Туман адлия бўлими томонидан наинки тадбиркорлар мурожаатларини ҳал этиш, балки, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида ўқув-семинарлар ҳам ташкил этиб борилмоқда.

 

Навоий вилояти адлия бошқармаси

Ахборот хизмати