Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

“Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга”


Навбаҳор туманида “Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга” шиори остида аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш ишлари ташкил этиб борилмоқда. Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан уйма-уй юриб, фуқаролар муаммолари ўрганилаяпти, унинг асосида хонадон вакилларига ҳуқуқий тушунтириш берилиб, ечимталаб масалалар алоҳида назоратга олинаяпти.
Айтиб ўтиш жоизки, туман, шаҳар адлия бўлимлари томонидан ҳар ҳафтада бир маротаба 4 та секторда бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш соатларини ташкил этиш бўйича аниқ режалар тасдиқлаб олинган эди. Мазкур режа асосида туман адлия бўлими томонидан сектор раҳбарлари ва мутасадди ташкилотлар иштирокида "Вормитан" МФЙда сайёр қабул ташкил этилди.
Маълумки юртимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами учун “темир дафтар” жорий этилган эди. Эндиликда, худди шунингдек ҳар бир маҳалла, туман, шаҳар ва вилоят кесимида «ёшлар дафтари» ва «аёллар дафтари» шакллантирилмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 8 октябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда бу рўйхатлар «темир дафтар»дан алоҳида юритилиши айтиб ўтилди. Унга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар киритилади.
Сайёр қабул жараёнида йиғилганларга шу ҳақда маълумот берилиб, аҳолини қийнаётган ҳуқуқий масалалар юзасидан мулоқот ташкил этилди.Хусусан, мамлакатимизда ёшлар ва хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари, уларнинг бандлигини таъминлаш, кредит олиш, уй-жой, солиқдаги имтиёзлар, ўзини ўзи банд қилиш ҳамда ижтимоий ҳимоя сингари бир қатор масалалар бўйича қонун хужжатларида белгиланган тартиблар тўғрисида батафсил тўхталиб ўтилди. Шунингдек учрашувда ёшлар ва хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилиб, ҳуқуқий ечимлари бўйича зарур чоралар белгиланди.

Навоий вилояти адлия бошқармаси
Ахборот хизмати