Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

ТАЗЙИҚ ВА ЗЎРАВОНЛИККА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ


  Навоий шаҳридаги “Yoshlik” меҳмонхонасида хотин-қизлар ва ёшлар билан учрашув ташкил этилди. Тадбирда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти тўғрисида маълумот бериб ўтилди. Шунингдек, хотин-қизларни турмушда, иш жойларида, таълим муассасаларида ҳамда бошқа жойларда тазйиқлар ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган тадбирлар, ушбу соҳадаги муносабатларни тартибга солиш, шунингдек, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларни ҳуқуқий ҳамда ижтимоий ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтилди.

 

      Тадбир давомида «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони мазмун-моҳияти юзасидан ҳам маълумотлар йиғилганларга тақдим этилди. Хусусан, Фармон билан давлат раҳбарининг ўз аҳамиятини йўқотиб, ижтимоий муносабатларни тартибга солишда иштирок этмаётган 500га яқин ҳужжатлари ўз кучини йўқотгани,шунингдек, Адлия вазирлигига икки ой муддатда хатлов натижасида аниқланган Ҳукуматнинг 2 мингдан ортиқ эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган қарорларини қайта кўриб чиқиб, тегишли ҳужжатларни бекор қилиш бўйича таклифлари ва қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида сўз юритилди.

    Шундан сўнг, иштироечилар томонидан берилган саволларга биноан мамлактимизда ёшлар ва хотин қизлар мнфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари, уларнинг бандлигини таъминлаш, кредит олиш, уй-жой, солиқдаги имтиёзлар, ўзини-ўзи банд қилиш ҳамда ижтимоий ҳимоя сингари бир қатор масалалар бўйича қонун хужжатларида белгиланган тартиблар тушунтириб берилди.