Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

конимех уйма-уй


    Жойларда туман, (шаҳар ) адлия бўлимлари томонидан уйма-уй юриш тадбирлари давом этмоқда.Конимех туманда ҳам “Шўртепа” МФЙ даги “Темир дафтар”га киритилган оилалар ҳолидан хабар олинди.

   Тадбир жараёнида Артиков Нуркен туман адлия бўлимига аёли учун пенсия тайинлашда ҳуқуқий ёрдам сўраб мурожаат қилди.Гап шундаки, Н.Артиковнинг отаси вафот этиб, онаси ётоқда қолган. Бугунги кунда хонадон келин амалдаги ишини ташлаб қайнонасини парвариш қилмоқда.Оила аҳил, келин қайнонасининг дуосини олаётганидан рози.Аммо вақти келганда нафақага чиқиш лозим.Оиладагилар иш стажи бўлмаса, келажакда пенсия тайинловида муаммо юзага келишидан хавотир олишмоқда.Адлия бўлими томонидан мурожаатчига “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга кўра ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга қараганлик учун пенсия ҳисобланиши бўйича тартиб тушунтирилиб, мурожаат иш юритуви учун қабул қилинди.

Шунингдек, ҳудуддаги Каракулов Муродуллага ногиронлик тайинлаш бўйича мурожаат қабул қилиниб, масала ечими юзасидан тегишли ташкилотларга хат юборилди.