Янгиликлар
Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга
Бугун адлия органлари тизимида “Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга” шиори остида ҳуқуқий тарғибот механизмини янги босқичга кўтариш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинган.Шу аснода ҳудудларда аҳоли билан ҳуқуқий тушунтириш ишлари ташкил этиб борилмоқда.Ана шундай тадбирлардан бири Навбаҳор тумани “Дул-дул” қишлоғида бўлиб ўтди.Тадбирда аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш ишларини ташкил этиш бўйича вилоят адлия бошқармаси штаби аъзолари ва туман ишчи гуруҳи вакиллари иштирок этишди.
Мулоқот жараёнида қишлоқ аҳлини қийнаб келаётган электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви масалалари юзасидан мурожаатлар қабул қилинди.
Қишлоқ фуқароларининг сўзларига кўра ҳудудда электр энергияси ўтказгичлари носоз ҳолатда, улар ўз вақтида қўлбола тайёрлангани боис бугунги кунда симлар тиргаклардан чиқиб, дарахт шохларига ўралашиб қолмоқда.Шунингдек, тадбир двомида ичимлик суви сотиб олинаётгани, бу эса оилаларга сувга бўлган кунлик талабни қаноатлантириш қимматга тушаётгани ҳақида айтиб ўтилди.Мулоқотда фуқароларнинг, меҳнат муносабатлари,ёшга доир пенсияга чиқиш ва туғилганлик ҳақида гувоҳнома олиш билан боғлиқ мурожаатлари ҳам иш юритуви учун қабул қилинди.Тадбир давомида “Ҳуқуқий ахборот кунлари”лойиҳаси ҳам ташкил этилиб,фуқароларга янги қонун хужжатлари бўйича маълумотлар берилди.
Интервью: Навбаҳор туман адлия бўлими бошлиғи Нурали Исроилов
Озода Исломова туғилганлик ҳақида гувоҳнома олишда амалий ёрдам сўраб туман адлия бўлимига мурожаат қилганди.Гап шундаки, фуқаро жорий йилда ёшга доир пенсияга чиқиши лозим.Ота-онаси ўз вақтида заксдан ўтмаганлиги, кейинчалик ҳам турли шаклдаги оилавий муаммолар сабаб фуқаро шу кунга қадар туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасиз яшаб келган.
-1986 йилда турмушга чиққанман.Ҳозирда беш нафар фарзандим бор.Умр бўйи давлат ишида ишлаганим йўқ.Бугун орамизда бўлмасада умримнинг 15 йилини ногирон фарзандимга боғишлаганман.Турмуш ташвишлари билан бўлиб туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома хаётим давомида керак бўлиши мумкинлигини ўйлаб ҳам кўрмаганман. Айниқса пенсияга чиқишда бу жуда керак экан.-дейди О.Исломова.
Айни пайтда фуқаро гувоҳномасини олиб нафақага чиқиш учун хужжатларни тайёрлади.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз, шуу кунга қадар адлия органлари томонидан вилоятда 587 та оила ўрганилди.Шундан 324 нафарини хотин-қизлар ва 263 нафарини ёшлар ташкил этади. Фуқаролардан 77 та мурожаат қабул қилиб, шундан 51 таси ёки 66 фоизи ижобий ҳал этилди.Қолган мурожаатлар кўриб чиқилмоқда.