Янгиликлар
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
Давлат корхонасининг МЧЖ олдида карздорлиги мавжуд ва буни тасдикловчи акт сверка хам бор. Лекин Давлат ташкилотининг хозирда 12 млрд сум карздорлигиси мавжуд экан. Туловни кандай килиб ундириш мумкин?
Саволга вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Беҳруз Тўхтамишов жавоб беради
Жавоб: Аввало, низоли ҳолатда шартнома шартларида белгиланган келишувларга асосан иш кўриш лозим.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ “ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ ШАРТНОМАВИЙ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАСИ ТЎҒРИСИДАГИ” ҚОНУНИнинг 17-19 моддаларида белгиланганидек, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган хўжалик юритувчи субъект мазкур ҳуқуқ ва манфаатларни бузган хўжалик юритувчи субъектга нисбатан талабнома билдиришга ҳақлидир.
Демак, биринчи босқичдасиз қарздор ташкилотга талабнома ёзишингиз лозим.
Талабнома ёзма шаклда билдирилади.
Ўзига талабнома билдирилган хўжалик юритувчи субъект талабномани олган кундан бошлаб бир ой муддат ичида унга жавоб қайтариши шарт.
Талабнома тўлиқ ёки қисман тан олинган тақдирда хўжалик юритувчи субъект арз қилувчига ўзи тан олган суммани ихтиёрий равишда ўтказади.
Иккинчи босқичда қарздор ташкилот талабномани олгандан сўнг қарзини тан олса ихтиёрий равишда қарзини тўлаши лозим.
Агар талабномани тан олиш тўғрисидаги жавобда тан олинган сумма ўтказилиши ҳақида маълумот бўлмаса, талабнома билдирган тараф жавоб олингандан сўнг йигирма кун муддат ўтгач, банк муассасасига қарздор тан олган суммани сўзсиз тартибда ўтказиш тўғрисидаги фармойишни тақдим этишга ҳақли. Фармойишга қарздорнинг жавоби илова қилинади.
Тараф рад (қисман рад) жавобини олган тақдирда ёки талабномага белгиланган муддатда жавоб олмаган тақдирда, шунингдек хўжалик шартномалари юзасидан талабнома билдирмай ҳам иқтисодий судга даъво аризаси бериши ҳамда суд буйруғини олиш учун ариза тақдим этиши мумкин.
Учинчи босқич. Талабнома юборганингиздан сўнг рад жавобини олсангиз, иқтисодий судга мурожаат қилишингиз лозим.
Сизнинг вазиятингизда давлат ташкилоти қарздор бўлишига қарамасдан суд орқали ижро этиш ҳолатларини кўриб чиқиш керак. Сабаби, суд қарорини ижро этишда ундирув қарздор мулкига ҳам қаратилиши мумкин.