Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

“ЎН ЙИЛЛИК МЕҲНАТИМ ҲАВОГА УЧМАДИ”


Шундай касб эгалари борки, меҳнати оғир бўлгани учун маълум бир имтиёзларга эга.Уларнинг ҳуқуқлари қонун билан ҳимояланади.Аммо бу ҳуқуқлар паймол этилсачи? Қизилқумгелогия Давлат унитар корхонасида фаолият юритган С.Нормўминов ҳам имтиёзли шартларда нафақага чиқиш ҳуқуқидан фойдаланолмаётгани учун амалий ёрдам сўраб Зарафшон шаҳар адлия бўлимига мурожаат қилди.
Фуқаро Қизилқумгелогия ДУКда 10 йил мобайнида бурғаловчи машина устаси лавозимида ишлаб келган. У ишлаган шароит саломатлигига ҳам таъсир этмай қўймаган. Бундай вазиятда имтиёз асосида нафақага чиқиши мумкин бўлса-да, аммо иш ўрни шаҳодат кўригидан ўтмагани сабабли бу имтиёз унга нисбатан қўлланилмаганди.
Ҳолат ўрганилганда, фуқаро фаолият юритган лавозим Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сонли “Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, тасдиқланган рўйхатларга мос келиши, лекин иш жойи ўз вақтида аттестациядан ўтказилмагани маълум бўлди. Шу асосга кўра, С.Нормўмонавнинг имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш талаби рад этилган.
Олий Суд Пленумининг “Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш ҳақида ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорида судлар иш стажи ҳақида хужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда ҳам меҳнат фаолияти даврларини белгилашда ҳақли эканлиги кўрсатилган.
Шаҳар адлия бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон шаҳар туманлараро судига даъво аризаси киритилиб, Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сонли қарори билан тасдиқланган рўйхатга асосан фуқаронинг имтиёзли шартларда пенсияга чиқиши таъминланди.

Зарафшон шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчис