Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

26 ЙИЛЛИК МУАММО ҲАЛ БЎЛДИ



                                         26 ЙИЛЛИК МУАММО ҲАЛ БЎЛДИ


    Бугун маҳаллабай ва фуқаробай ишлаш замон талабига айланди. Барча ташкилот ва муассасалар қатори адлия органларида ҳам аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш йўлга қўйилган.Масъуллар хонадонларга уйма-уй кириш жараёнида, оғир аҳволдаги оилалар ва тизимли масалаларни аниқлашмоқда. Хатирчи туманининг “Чангир” маҳалласида истиқомат қиладиган Тўраевлар оиласининг муаммоси ҳам уйма-уй тадбирлари мобайнида маълум бўлганди.
Оила бошлиғи Одил Тўраев 30 йилдан буён руҳий мувозанатнинг бузилишидан азият чекади. Оила вакиллари ўз вақтида фуқарога ногиронликни белгилатиш мақсадида айрим ташкилотларга мурожаат қилган.Ариза қаноатлантирилмагач, масала 26 йил давомида ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Туман адлия бўлими аралашгач, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил, 1июлдаги 195-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқароларни тиббий меҳнат эксперт комиссияларида тиббий меҳнат кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан, мурожаат ижобий ҳал этилиб, Одил Тўраевга ногиронлик белгилаб берилди.
      “Оиламизнинг шароити оғир, маҳаллада “Темир дафтар” га киритилганмиз. Ижтимоий нафақалар билан кун кечирамиз.Икки нафар қизим бор. Уларни ҳозир узатганман.Турмуш ўртоғим ўз вақтида бошидан лат егани учун тайинли бир иш қилолмайди. Адлия ходимлари уйимизга келгандан кейин мушкулимиз осон бўлди. Ногиронлик нафақа пулини ҳам олдик. Бу ҳам рўзғоримизга анча ёрдам бўлаяпти-дейди, О.Тўраевнинг рафиқаси Меҳрибону Боитова
Хонадонларга уйма-уй юриш тадбирлари мобайнида фуқароларга янги қабул қилинган қонун хужжатлари ҳақида ҳам маълумотлар бериб борилмоқда.Бундан ташқари аҳоли орасида кўп учрайдиган савол ва мурожаатлардан келиб чиқиб, мазкур йўналишдаги қонуний тартиб-таомиллар мазмун-моҳияти тарқатма материаллари кўринишида тушунтириб берилаяпти.

Шерзод Абдураҳмонов
Хатирчи тумани адлия бўлими бошлиғи