Янгиликлар
ОЛИС ҲУДУДДАГИ ДИЛГА ЯҚИН ОДАМЛАР
ОЛИС ҲУДУДДАГИ ДИЛГА ЯҚИН ОДАМЛАР
Конимех туманининг «Янгиғазғон» қўрғони туман марказидан 150 км узоқликда жойлашган. Ҳудуд аҳлининг яшаш тарзи, муаммо ва таклифлари бугун жамоатчилик эътиборда. Адлия органлари томонидан ҳам мазкур қўрғонда мунтазам равишда маҳҳаллабай ва фуқаробай тарзида ишлар ташкил этиб борилмоқда. Сайёр қабуллар, уйма-уй юриш тадбирлари орқали фуқаро мурожаатлари манзилли ўрганилиб, улар ўз ўрнида ижобий ечим топаётгани айни ҳақиқат.
Навбатдаги сайёр қабулда ҳам аҳоли томонидан долзарб муаммолар ўртага ташланди. Хусусан, тиббий кўрикдан ўтиш, кредит олиш, бандлик, ижтимоий ҳимоя, иш стажини тиклаш сингари масалаларда 10дан ортиқ мурожаатлар иш юритуви учун қабул қилинди. Мулоқот мобайнида аҳоли ўртасида энг кўп содир этилаётган жиноятлар ва уларнинг олдини олишга қаратилган чоралар, қонунчиликда белгиланган тартиблар йиғилганларга тушунтириб берилди.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз, “Янгиғазғон” қўрғонида таълим шакли қазоқ ва қорақалпоқ тилларида олиб бориладиган 2 та мактаб мавжуд. Бугунги кунда мазкур таълим муассасаларида қўшни вилоятлардан келиб дарс ўтаётган ўқитувчилар ҳам бор. Сайёр қабулдан сўнг, мутасаддилар ана шундай ўқитувчилар учун яратилган шароитлар ва қонунчиликда белгиланган нормаларнинг ижроси билан яқиндан танишдилар.
Тадбир мобайнида аҳоли хонадонларига уйма-уй ташриф буюрилиб, масалалар манзилли ўрганилди. Фуқароларга жиноятчиликни олдини олиш, уй-ой таъминоти, кредит олиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, алимент ундируви, нафақага чиқиш сингари бир қатор қонунчиликда белгиланган тартиб-таомиллар бўйича тарғибот материаллари тарқатилди.
Темурхан Кайбеев ҳам ана шундай тадбирлардан бирида адлия ходимларига иш стажини тиклаб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди
Отахон бугунги кунда фарзандларини уйли-жойли қилган.Набиралар қуршовида бахтиёр.Муҳими, ислоҳотлардан рози ва 14 йиллик меҳнатлари зое кетмагани учун адлия ходимларидан миннатдор.
Дилдора Каттаева
Навоий вилояти адлия бошқармаси масъул ходими