Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАНИШИ ШАРТ


                                 МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАНИШИ ШАРТ

      Олим Неъматов Навбаҳор туманининг “Қизилой” маҳалласида истиқомат қилади. У “Навбаҳортумангаз” таъминоти бўлимининг чилангари. Туман адлия бўлими томонидан ўтказилган сайёр қабулда фуқаро иш жойидан иш ҳақи тўлиқ берилмаётганидан норози бўлиб мурожаат қилди.
      Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддасида меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки локал норматив ҳужжатда белгиланиши, ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги, жамоа шартномасида иш берувчининг айби билан ходимга ҳақ тўлаш белгиланган муддатларга нисбатан кечикканлиги учун жавобгарлик назарда тутилиши мумкинлиги белгилаб ўтилган.
    Фуқаро О.Неъматовнинг мурожаатини ўрганиш жараёнида бўлимнинг аралашуви билан 1.200.000 (бир миллион икки юз минг) сўм миқдордаги иш ҳақлари ундири, мурожаатнинг тўлиқ қаноатлантирилиши таъминланди.


Навбаҳор тумани адлия
бўлими бошлиғи Н.Исроилов