Янгиликлар
08
ГАЗ ТЎЛОВИ НЕГА МАНЗИЛИГА ЕТИБ БОРМАДИ?
ГАЗ ТЎЛОВИ НЕГА МАНЗИЛИГА ЕТИБ БОРМАДИ?
Навбаҳор тумани адлия бўлимига “Навкар” МФЙда яшовчи Х.Хамроев газ тўловида юзага келган англашилмовчиликка ойдинлик киритишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Ҳолат ўрганилганда фуқаро 2020 йилнинг 12 август куни фойдаланилган табиий газ учун тўловни “Янгиқўрғон” почта алоқа бўлими орқали амалга оширган. Аммо пул туман газ идорасига бориб тушмаганлиги сабабли фуқародан қарздорлик ечилмаган.
- Газ учун 114 минг сўм пул тўлаган эдим.Аввалига чиқиб қолар деб бир икки почтага, кейинчалик газ идорасига бордим.Ҳар иккаласи ҳам ўзидан соқит қилди.Шу кўйи нақд 7 ой овора бўлдим.Охири адлияга мурожаат қилдим-дейди Х.Хамроев
Адлия бўлимининг “Ўзбекистон почтаси” АЖ Навоий вилоят филиалига киритилган тақдимномаси асосида тизимда қайта текширув ташкил этилиб, вазиятга ойдинлик киритилди. бошлиғи Ш.Усмонов номига тақдимнома киритилди. Маълум бўлишича ҳолат, газ таъминоти базасидаги техник хатолик сабаб юзага келган бўлиб фуқаронинг пул маблағлари бошқа рақамга ўтказиб юборилган.
Адлия бўлимининг аралашуви билан тўланган 114 минг сўм миқоридаги маблағ жорий йилнинг февраль ойида туман газ таъминоти корхонаси томонидан Х.Хамроевга тегишли бўлган ҳисоб рақамга қайта ўтказилиб, мурожаат қаноатлантирилди.
Нурали Исроилов
Навбаҳор тумани адлия бўлими бошлиғи