Янгиликлар
09
5 КУНЛИК ИШ ХАФТАСИДА ИШЛАЙДИГАНЛАР УЧУН ТАЪТИЛ ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНАДИ?
5 КУНЛИК ИШ ХАФТАСИДА ИШЛАЙДИГАНЛАР УЧУН ТАЪТИЛ ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНАДИ?
Саволга Қизилтепа тумани адлия бўлими бошлиғи Абдували Асадов жавоб беради
ЖАВОБ. Йиллик меҳнат таътиллар муддатини ҳисоблашда Меҳнат кодексининг 139-моддасига риоя этиш керак бўлади.
Бунга кўра, таътилларнинг муддати олти кунлик иш ҳафтаси юзасидан календарь бўйича иш кунлари билан ҳисоблаб чиқарилади.
Яъни, бу умумий талаб ҳисобланиб, беш кунлик иш хафтаси бўйича ишлаётган ходимлар учун ҳам, олти кунлик иш хафтаси бўйича ишлаётган ходимлар учун ҳам бирдик тегишли.
Бу қоида Сиз ишлаётган ва 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган ташкилотга ҳам тегишли демоқчиман. Таътиллар ҳисобланганда шанба куни ҳам қўшиб ҳисобланади, якшанба куни эса ҳисобланмайди.
Бундан ташқари, МКнинг 131-моддасида кўрсатилган ва ишланмайдиган байрам кунлари ҳам йиллик таътил муддатини белгилашда ҳисобга олинмайди.