Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

НАВБАҲОРДА 1 КУНДА 5 КИШИНИНГ ИШ СТАЖИ ТИКЛАНДИ


НАВБАҲОРДА 1 КУНДА 5 КИШИНИНГ ИШ СТАЖИ ТИКЛАНДИ

 

Навбаҳор туманида 5 нафар фуқаронинг иш стажини тиклаш билан боғлиқ масаласи сайёр тартибда ўтказилган суд мажлисида кўриб чиқилди. Судга даъво аризалари туман адлия бўлими томонидан киритилган.

Фуқаролар О.Тойиров 18 йиллик, Н.Минбаева 13 йиллик, Ш.Рахимова 11 йиллик, Б.Жаббарова 7 йиллик, К.Зайлиева 5 йиллик иш стажи пенсия ҳисоблашда инобатга олинмагани учун адлия бўлимига амалий ёрдам сўраб мурожаат қилганди.

Аризалар адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 81-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги “Давлат пенсия таъминоти билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 44-сонли қарориннг 23-банди, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонун 42-моддаси ва  “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 80-бандига биноан меҳнат дафтарчаси иш стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланиши кўрсатилган. Архивга иш ҳақи тўғрисида маълумотномалар тақдим этилмаган ҳолатда юқоридаги қонун хужжатларига асосан, меҳнат дафтарчаси орқали иш стажини тиклаш имконияти мавжуд.

Шу асосга кўра, туманлараро маъмурий судига киритилган даъво аризалари қаноатлантирилиб, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Навбаҳор туман бўлимига фуқароларнинг иш стажларини инобатга олиш бўйича қарор қабул қилинди.

 

Нурали Исроилов

Навбаҳор тумани адлия бўлими бошлиғи