Янгиликлар
Қонун ҳужжатларини етказиш, ижро интизоми- замон талаби
Бугунги кунда жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялаш жараёнида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро, қонунларнинг халқчил, хаётий бўлиши уларнинг ижроси таъминланиши кўп жихатдан жойлардаги махаллий давлат ҳокимияти органларининг халқнинг ичига кириб бориши, мавжуд муаммоларни аниқлаши ва уларни бартараф этиш юзасидан тегишли идораларга таклифлар тайёрлаши ва киритишига боғлиқ. Ўзбекистон Республикаси Адлия органларининг асосий вазифаларидан бири ҳам норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини, давлат ва жамият қурилиши соҳасида қонунийликни таъминлашга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ҳисобланади. Навоий вилояти адлия бошқармасида ҳам ишлар мазкур йўналишда тизимли равишда ташкил этиб борилмоқда. Бунда маҳаллий давлат ҳокимияти, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, ташкилот ва муассасаларнинг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш орқали ҳуқуқий мулоқот майдонини кенгайтириш фаолият мезонига айланган. Айни жараёнда самарадорликка эришиш ҳокимликлардаги ҳуқуқий ахборот соатлари, адлия томонидан маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари иштирокида ўтказиб келинадиган ўқув-семинарлари орқали амалга ошириб келинмоқда. Қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш, мазмун-моҳияти ва аҳамиятини чекка ҳудудлардаги ижрочиларга етказишда эса «республика — вилоят — туман — маҳалла» принципи амалда қўлланиб келинмоқда.
Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда замонавий бошқарув услубларини амалиётга жорий этиш, назорат қилиш ва ижрони текшириш шаклларини такомиллаштиришга эътибор кучайтирилди. Давлат бошқаруви органлари раҳбарлари ҳамда ҳудудлар ҳокимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича белгиланган қатъий чора-тадбирлар мураккаб шароитларда иқтисодий ва ижтимоий имконини бераётганини айтиб ўтиш ўринли. Ана шу жараёнда адлия органлари вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари учун фаолиятда қонунийликни таъминлаш борасида яқин маслаҳатчига айланмоқда. Вилоятнинг Навбаҳор туманида ҳам янги қабул қилинган қонун хужжатлари ижрога йўналтирилишидан аввал туман ҳокими иштирокида адлия бўлими томонидан анъанавий тарзда ташкил этиладиган ўқув-семинарларда муҳокама қилиниб, туман мутасаддилари ўртасида вазифалар тақсимлангач амалиётга жорий этилади.