Янгиликлар
ҲУҚУҚИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СИФАТИ ОШМОҚДА
ҲУҚУҚИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СИФАТИ ОШМОҚДА
Кишилар мулкий, ижтимоий, фуқаровий муносабатларни ҳуққий жиҳатдан асослаб қўйишга ўрганишди. Мазкур жараён нотариуслар ёрдамида амалга оширилмоқда. Бугун қай бир ҳудудга борманг нотариус идораларига фуқароларнинг мурожаати тўхтамайди.Бу албатта аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ошаётганидан дарак.
- Кишилар нафақат уй олди-соттиси, мерос, автомашина ва бошқа турдаги мулкларини расмийлаштириш, балки, ўзаро қарз олишда ҳам нотариус хизматидан фойдаланишмоқда.-дейди Хатирчи туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Жамолиддин Шайманов
Ж.Шайманов қариийб 30 йилдан буён нотариус сифатида фаолият юритиб келмоқда.У киши мамлакатда ҳуқуқий хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланишини йиллар кесимида солиштирар экан, жамиятда қонунга итоаткорлик, ҳуқуқий муносабатларни англаш босқичма-босқич ўсиб борганини таъкидлайди. Қуйида нотариуснинг фикрлари билан танишамиз.