Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

15 КИШИНИНГ МУАММОСИ БИР КУНДА ҲАЛ ЭТИЛДИ


15 КИШИНИНГ МУАММОСИ БИР КУНДА ҲАЛ ЭТИЛДИ

Кексаликнинг гашти нафақага чиққандан сўнг сезилади.Бу давр 30-40 йиллик меҳнат йўлининг самарасидир.Пенсия учун иш стажи ҳисоб-китоб қилинаётган паллада 10 ёки 20 йиллик иш даври инобатга олинмаса “фиғонингиз фалакка чиқиши” табиий.Қизилтепа туманида маъмурий ишлар бўйича ташкил этилган сайёр суд мажлисларида ана шундай вазиятдаги 15 нафар фуқаронинг иши кўриб чиқилди. Уларнинг манфаатида адлия бўлими томонидан судларга даъво аризалари киритилган.

Айтиб ўтиш керакки, жорий йилнинг январь ойида туман адлия бўлимига 15 нафар фуқаро иш стажини тиклаш масаласида мурожаат қилганди. Аксариятининг 10,15 ва 20 йилдан ортиқ ишлаган даврлари Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонида нафақага чиқаётганда инобатга олинмаган.

Адлия бўлими томонидан ҳолат ўрганилганда мурожаатчиларнинг иш ҳақлари тўғрисидаги маълумотлар архивга ўз вақтида тақдим этилмагани маълум бўлди.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 81-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги “Давлат пенсия таъминоти билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 44-сонли қарориннг 23-бандида, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонун 42-моддаси ва  “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг                     80-бандида меҳнат дафтарчаси иш стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланиши кўрсатилган. Архивга иш ҳақи тўғрисида маълумотномалар тақдим этилмаган ҳолатда юқоридаги қонун хужжатларига асосан, меҳнат дафтарчаси орқали иш стажини тиклаш имконияти мавжуд.

-         Навоийда адлия органлари ва маъмурий судлар билан самарали ҳамкорлик тизими шаклланганини айтиб ўтиш керак. Буни айниқса, сайёр суд жараёнларида кузатишимиз мумкин. Фуқароларнинг иш стажларини тиклаш, юридик фактни белгилаш ва бошқа маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқишда аҳоли суд биноларига бориб овора бўлмаяпти. Уларнинг масалалари ўз ҳудудларида кечиктирилмаган ҳолда ҳал этилмоқда. Бугун ҳам адлия бўлими томонидан 15 нафар фуқаро манфаатида киритилган даъво аризлари асосли деб топилиб, даъво тўлиқ қаноатлантирилди- дейди Навоий туманлараро Маъмурий суди судяси Нигора Кенжаева

Гулнора Жумаева Қизилтепа туманининг “Тошработ” маҳалласида истиқомат қилади.Онахон 4 фарзандни тарбиялаб вояга етказган.Умрининг 30 йилдан ортиқроқ қисмини Мирзачўл кенгликларида фидиойи меҳнати билан ўтказган

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз, туман адлия бўлими томонидан биргина жорий йилнинг январь ойи давомида жами 70 дан ортиқ мурожаат қабул қилинган бўлиб, уларнинг 80 фоизи ижобий ҳал этилган. Ўтган 2020 йил давомида эса бўлим томонидан судларга фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш учун 150 га яқин даъво аризалари киритилиб, барчаси қаноатлантирилган.

Абдували Асадов

Қизилтепа тумани адлия бўлими бошлиғи