Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

АДЛИЯ: САЙЁР ҚАБУЛ МАНЗИЛИ - ХАТИРЧИ


АДЛИЯ: САЙЁР ҚАБУЛ МАНЗИЛИ - ХАТИРЧИ

Хатирчи туманидаги “Хўжақулобод” маҳалла фуқаролар йиғинида вилоят адлия бошқармаси бошлиғи А.Сарабеков ҳамда туман ҳокими Ғ.Алиев иштирокида сайёр қабул ташкил этилди. Карантин талаблари асосида бўлиб ўтган қабул жараёнида 40 га яқин фуқаронинг мурожаати иш юритуви учун қабул қилинди. Бунда бандлик, нафақа тайинлаш, уй-жой таъминоти, имтиёзли шартларда кредит олиш, оилавий муносабатлар, алимент тўлови каби бир қатор масалаларга ҳуқуқий ечим топилди.

-         Бизнинг маҳалламизда бугунги кунда 3 мингдан зиёд фуқаролар истиқомат қилади. 690 та оила бор. Бугун ташкил этилган сайёр қабул аҳолимиз учун жуда фойдали бўлди. Фуқароларимиз турли ҳуқуқий масалаларда адлия ходимларидан ёрдам олдилар. Айрим масалалар тадбирнинг ўзида ҳал этиб берилган бўлса, фуқароларнинг ногиронликни белгилаш, иш стажини тиклаш, алимент ундируви, тадбиркорлик фоалиятини бошлаш учун имтиёзли кредит олиш сингари мурожаатлари бошқарма бошлиғи томонидан алоҳида назоратга олинди. Энг муҳими, аҳолимиз муаммосига ечим топишда қандай йўлдан кетиш кераклигини, кимга, қай шаклда мурожаат қилиши лозимлигини тушуниб олишди-дейди маҳалла раиси Абдужалил Қайнаров

Учрашув давомида янги қабул қилинаётган қонун хужжатларининг мазмун-моҳияти хусусида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, фуқаролар мурожаатига кўра, ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, ёлғиз кексалар, доимий ишсиз фуқароларга “Темир дафтар” асосида ёрдам бериш тартиби тушунтирилди.

Оммавий қабулдан сўнг, фуқароларнинг таклифларига биноан якка тартибдаги қабул жараёни ташкил этилди.

 

Навоий вилояти адлия бошқармаси

Ахборот хизмати