Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

САЙЁР ҚАБУЛЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА


САЙЁР ҚАБУЛЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Навоий вилояти адлия бошқармаси бошлиғи А.Сарабеков иштирокида Кармана туманининг “Бағишамол” маҳалласида бўлиб ўтган сайёр қабулда 30 га яқин масалалар алоҳида назоратга олиниб, 4 та мурожаат ўз жойиҳа ҳал этиб берилди.

-          Ман 2 йилдан буён иш излаб юрган эдим.Кўпинча мурожаатим эътиборсиз қолдирилган. Адлия бошқармаси бошлиғи томонидан сайёр қабул ташкил этилаётганини эшитиб,умид билан қабулга келгандим. Одатда бу каби йиғилишларга келаётган керакли хужжатларимни ўзим билан олиб келаман, чунки иш менга ниҳоятда зарур. Ёш болам бор, рўзғорим юпқароқ. Адлия бошқармаси раҳбариятига мурожаат қилганимдан сўнг, маслам шу ернинг ўзида Яратганга минг бора шукур, ниятларим амалга ошди.-дейди маҳалла фуқароси Дилноза Бекбўтаева