Янгиликлар
12
Ғолиблар аниқланди
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 29 январь 38-ум-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилояти юридик техникумида “Энг иқтидорли ўқувчи” танловининг техникум босқичи ўтказилди.
Танловда шаффофликни таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги ҳузуридаги юристлар малакасини ошириш маркази Навоий вилояти ҳудудидий филиали бош мутахассиси, Навоий давлат педагогика институти ҳуқуқ фани ўқитувчилари, вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси, Навоий вилояти адлия бошқармаси ҳамда юридик техникум масъул ходимлаирдан иборат таркибда ҳакамлар ҳайъати тузилди.
Ҳакамлар ҳайъати томонидан эълон қилинган танлов натижаларига кўра:
1-ўринни эгаллаган Ибрагимов Рустам 1.226.000 сўм пул мукофоти ҳамда диплом билан;
2-ўринни эгаллаган Холмуродов Захриддин 981.000 сўм пул мукофоти ҳамда диплом билан;
3-ўринни эгаллаган Насуллаев Қувончбек 736.000 сўм пул мукофоти ҳамда диплом билан тақдирланишди.