Янгиликлар
17
ЭЪЛОН
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
НАВОИЙ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 78-Ф-сонли Фармойишига асосан, 2021 йил 23 апрель куни 10:00 да Навоий давлат педагогика институти “Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” кафедраси томонидан ўтказиладиган “Ахборот-коммуникация тизимида шахс ҳуқуқлари ҳимояланишининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш” мавзусидаги Республика илмий-назарий конференцияси*
АХБОРОТ ХАТИ
Конференциянинг мақсади: Ахборотлашган жамиятда ахборот-коммуникация тизимида шахс ҳуқуқлари ҳимояланишининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари долзарб ҳисобланади. Конференциянинг мақсади ахборот-коммуникация тизимида шахс ҳуқуқлари ҳимояланишининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалаларини тадқиқ этиш, ахборот-коммуникация тизимида шахс ҳуқуқлари ҳимояланишининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришнинг илмий-назарий ечимларини бериш, замонавий ахборот-коммуникация тизимида шахс ҳуқуқларини ҳимояланишининг долзарб муаммоларини очиб бериш, ахборот-коммуникация тизимида фуқароларнинг шахсий маълумотлари дахлсизлигини таъминлашнинг техник ва ҳуқуқий жиҳатларини кўрсатиб бериш ҳамда жаҳон тажрибаси асосида Ўзбекистон миллий ҳуқуқий тизими ахборот-коммуникация тизимидаги шахс ҳуқуқларини ҳимояланишининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар бериш.
Илмий-назарий конференцияда етакчи мутахассислар, олимлар, профессор-ўқитувчилар, докторантлар, мустақил изланувчи ва магистрларни иштирок этиши назарда тутилган. Конференциянинг асосий йўналишлари:
- Шахс ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашнинг долзарб муаммолари
- Ахборот-коммуникация тизимида фуқароларнинг шахсий маълумотлари дахлсизлигини таъминлаш (техник ва ҳуқуқий жиҳатлари)
- Таълим ва фанни ривожлантиришда ахборот технологияларини қўллаш ва уларнинг ҳуқуқий асослари;
- Ахборот-коммуникация тизимида шахс ҳуқуқларини ҳимояланишининг ҳуқуқий асослари: жаҳон тажрибаси ва Ўзбекистон миллий ҳуқуқ тизими
Муаллифлар учун маълумот
Конференцияга топширилган материаллар илмий тўплам шаклида тайѐрланади. Илмий тезис матнида келтирилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига муаллифлар шахсан жавобгардир. Мақола ва тезислар 15-апрелга қадар қабул қилинади.
Тезис матнини расмийлаштириш талаблари:
Тезис матни MS Office дастурининг WORD муҳарририда Times New Roman шрифти 14 кегел катталиги 1,5 интервалда бўлиши ва 2-5 бет ҳажмда бўлиши лозим.
Тезис матнлари таҳрир қилинган ҳолда А4 ҳажмдаги қоғозга, юқоридан ва пастдан 2,5 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдириб расмийлаштирилади.
Маърузачининг исми-фамилияси, илмий даража ва унвони (ўнг юқори бурчак курсивда 14 кегел катталигидаги шрифт 1 интервал), ташкилот ва шаҳар номи, мулоқот телефонлари жой коди билан (иккинчи қаторда) кўрсатилади. Сўнгра 1 интервал қолдириб тезиснинг номи бош ҳарфлар билан ѐзилади.
Тезиснинг электрон нусхаси ташкилий қўмитага топширилади. Тақдим этилган мақолалар таҳрир ҳайъати томонидан текширилади ва илмий-назарий конференция талабига мос келмаган материаллар кабул қилинмайди. Ҳаммуаллифлар иккитадан ортиқ бўлмаслиги ва бир муаллифдан тақдим этиладиган мақола биттадан кўп бўлмаслиги лозим. Нашр харажатлари учун муаллифлар томонидан тақдим этилган материалларнинг ҳар бир бетига 12000 (ўн икки минг) сўмдан олдиндан тўлов амалга оширилиши лозим. Тўловни амалга ошириш нақд ѐки click тизими (пластик карта рақами: 8600112951596253) орқали қабул қилинади.
Илмий-назарий конференцияда ўз маърузаси билан қатнашган иштирокчиларга сертификат берилади. Муаллифлар учун конференция мақолалари тўплами электрон (Pdf) ва тўплам шаклида тақдим этилади.
Манзилимиз:Навоий шаҳри, Ибн Сино кўчаси 45- уй
НавДПИ Тарих факультети “Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” кафедраси, 308- хона. Тел: (97) 320-05-51, (94) 254-60-00, (93) 660-67-56. Телеграмм учун: (93) 435-05-15
e-mail: anvar0303_82@mail.ru Масъуллар: А.Кандахаров, У.Ўтамуродов, О.Эшдавлатов