Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

ҲУҚУҚИЙ ИСЛОҲОТЛАР САМАРАСИ ДЕПУТАТЛАР МУҲОКАМАСИДА


ҲУҚУҚИЙ ИСЛОҲОТЛАР САМАРАСИ ДЕПУТАТЛАР МУҲОКАМАСИДА
Жорий йилнинг 10 март куни Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг навбатдаги ўн саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибида  ўн иккитадан ортиқ масалалар юзасидан муҳокама ташкил этилиб, ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, маданий ва бошқа бир қатор тармоқларда амалга оширилаётган ишлар ва мавжуд камчиликлар таҳлил этилди.
Норма ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасида олиб борилаётган ишлар аҳволи  тўғрисида вилоят адлия бошқармаси бошлиғи А.Сарабековнинг маърузаси тингланди. Бунда ҳудудда қонун устуворлигини таъминлаш, ижро интизомини ташкил этишда мутасаддиларнинг  шахсий масъулиятини ошириш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини мунтазам равишда шакллантириб бориш, манзилли ҳуқуқий тарғибот,  фуқароларнинг ҳуқуқий муаммоларига ўз вақтида ечим топиш бўйича  ташкил этилаётган чора-тадбирлар ва  галдаги вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.