Янгиликлар
20
Бу йил кириш имтиҳонларида тест топшириладиган фанлар расман тасдиқланди
Бу йил кириш имтиҳонларида тест топшириладиган фанлар расман тасдиқланди
Давлат комиссияси томонидан бу йилги кириш имтиҳонларида саволлар тушадиган фанлар мажмуаси ва уларни баҳолаш мезонлари тасдиқланди. Барча фанларни қуйидаги ҳаволада келтирилган.
Шунга кўра, бу йилги абитуриентлар 5 та фандан имтиҳон топширади.
Барча тест топширувчилар учун 3 та фан мажбурий ҳисобланади. Максимал тўплаш мумкин бўлган балл – 94,5 балл.
1. Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ ва бошқа тиллар) – 15 та савол, тўғри жавоб учун – 2,1 балл. Максимал балл – 31, 5.
2. Математика – 15 та савол, тўғри жавоб учун – 2,1 балл. Максимал балл – 31, 5.
3. Ўзбекистон тарихи – 15 та савол, тўғри жавоб учун – 2,1 балл. Максимал балл – 31, 5.
Бакалавриат таълим йўналишига мос 2 та фандан саволлар. Максимал тўплаш мумкин бўлган балл – 186 балл.
1-фан – 30 та савол, тўғри жавоб учун – 3,1 балл. Максимал балл – 93.
2-фан – 30 та савол, тўғри жавоб учун – 3,1 балл. Максимал балл – 93.
Абитуриентлар бу йилги кириш имтиҳонларида 5 та фандан жами 105 та савол ишлашади. Максимал балл – 280, 5