Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

ЯХШИЛИК ЯХШИДА


Томди туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 3 март куни ўтказилган сайёр қабулда Томдибулоқ ОФЙда яшовчи фуқаро Жунисов Мереке икки йилдан буён яшаш хонадонига сув қуври орқали келган ичимлик сувининг босими пастлигидан норози бўлиб амалий ёрдам берилишини сўраган. Мазкур мурожаат туман адлия бўлими томонидан тезкорлик билан ўрганиб чиқилиб, тумандаги "Сув таъминоти" МЧЖ мутахассисларини жалб қилган ҳолда фуқаро М.Жунисовнинг яшаш хонадонига борувчи сув қуврининг марказий сув қуврига туташ қисмида мавжуд бўлган муаммо аниқланиб, бартараф этилиши таъминланди.