Янгиликлар
НАВОИЙДА "АДЛИЯ САЙЛИ" ЎТКАЗИЛДИ
Республикамиз бўйлаб «Адлия ва давлат хизматлари сайиллари» ташкил этилди. Навоий вилоятида ҳам бу тадбирлар юқори савияда ўтказилиб, фуқароларга ҳуқуқий кўмак кўрсатилди. Сайил доирасида жойларда бўлиб ўтган сайёр суд мажлисларида адлия бўлимлари томонидан киритилган даъво аризалари қаноатлантирилиб, 12 нафар фуқаронинг иш стажи тиклаб берилди, меҳнат муносабатлари билан боғлиқ 4 та мурожаат қаноатлантирилди, адлия тақдимномасига биноат 2 кишига ижтимоий нафақа ажратил
Вилоят адлия бошқармаси ва адлия бўлимлари томонидан профилактика инспекторлари, маҳалла фуқаро йиғинлари мутахассислари учун ташкил этилган ўқув-семинарларида қонунчиликдаги янгиликлар ва аҳоли мурожаатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, Ёшлар марказидаги «Сардорлар ҳуқуқий тарғиботда»лойиҳаси амалга оширилди.Бунда Навоий вилоят юридик техғникумининг “Street law”(стрит ло) ва “Адолат қанотлари” жамоаси ёшларга ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш юзасидан мастер класс ташкил этишди.
«Адлия ва давлат хизматлари сайли» Навоий шаҳрининг "Маърифат" боғида байрамона руҳиятда давом этди. Бунда Навоий вилоят адлия бошқармаси, Давлат хизматлари, суд идоралари, божхона, нотариуслар, адвокатлар, ФҲДЁ, “Мадад” маслаҳат марказлари ва нодавлат, нотижорат ташкилотлар иштирок этишди.
Сайил жараёнида адлия бошқармаси, нотариус ва адвокатлар томонидан жами 72 та мурожаат қабул қилиниб, 12 таси жойида ҳал этилди, 8 таси алоҳида назоратга олинган бўлса, 50 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Тадбир давомида сайл иштирокчиларига турли концерт дастурлари, ҳунармандларнинг қўл иши намуналари кўргазмаси, ҳуқуқий ва бадиий адабиётларнинг китоб ярмаркаси ташкил этилди.
Сайилда вилоят адлия бошқармаси томонидан ташкил этилган «Адлия тест синовлари» лойиҳасида 700га яқин ўқувчилар иштирок этиб, ғолибларга бошқарманинг эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, ҳуқуқий тарғиботни фаол амалга оширган ташкилот ва муассалари, Давлат хизматлари марказининг “Давлат хизматлари мен учун” расмлар танлови, "Ўзимиз келдик" акцияси, "Давлат хизматлари ҳақида нима биласиз?" викторинаси фаол иштирокчилари ҳам тақдирландилар.