Янгиликлар
15
Карманада сайёр қабул
Навоий вилояти адлия бошқармаси бошлиғи А.Сарабеков томонидан Кармана туманининг “Бағишамол” маҳалласида сайёр қабул ташкил этилди, қабулда бошқарма томонидан 30 га яқин масалалар алоҳида назоратга олиниб, 9 та мурожаат иш юритувига қабул қилинди ҳамда 4 та мурожаат жойида ҳал этилиши таъминланди, шунингдек Кармана тумани адлия бўлими томонидан ҳам 5 та мурожаат иш юритувига олинди ва 2 та мурожаатга жойнинг ўзида ҳуқуқий тушунтириш берилди.
-Мен 2 йилдан буён иш излаб юрган эдим. Кўпинча мурожаатим эътиборсиз қолдирилган. Адлия бошқармаси бошлиғи томонидан сайёр қабул ташкил этилаётганини эшитиб, умид билан қабулга келгандим. Одатда бу каби йиғилишларга келаётганда керакли хужжатларимни ўзим билан олиб келаман, чунки иш менга ниҳоятда зарур. Ёш болам бор, рўзғорим юпқароқ. Адлия бошқармаси раҳбариятига мурожаат қилганимдан сўнг, масалам шу ернинг ўзида ҳал этилди. Кармана тумани “Сувоқава” бўлимига ишга жойлаштирилдим. Мендан ташқари яна 3 кишининг ишга жойлашиш билан боғлиқ мурожаати қабул жараёнида ижобий ҳал этиб берилди - дейди Лайло ҲайдароваШу билан биргаликда фуқаро Л.Султонованинг мурожаати ҳам туман адлия бўлими иш юритувига қабул қилинди ҳамда унинг манфаатида ФИБ судга 9,5 млн.сўм миқдорида иш ҳақини ундириш юзасидан суд буйруғи киритилди.
Кармана тумани адлия бўлими бошлиғи А.Ахмедов