Янгиликлар
16
ПРЕСС-ТУР ҳамда матбуот анжумани ташкил этилди
Жорий йилнинг 16 апрель куни Навоий вилоят адлия бошқармаси янги маъмурий биносида оммавий ахборот воситалари ходимлари, мустақил журналистлар ҳамда блогерлар учун ПРЕСС-ТУР ҳамда матбуот анжумани ташкил этилди.
Журналистлар пресс-тур давомида бошқарма янги биносида аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш, фуқаро мурожаатларини қабул қилиш ҳамда соҳа ходимлари учун фаолиятни самарали ташкил этиш мақсадида яратилган шароитлар билан танишиб чиқдилар. Шундан сўнг, адлия бошқармаси бошлиғи иштирокида матбуот анжумани ташкил этилиб, бошқарма ва туман, шаҳар адлия бўлимларининг 3 йиллик фаолиятига назар ташланди.
Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги бевосита ҳуқуқий тарғибот тадбирлари орқали ошириб борилади. Қолаверса, маҳаллий телевидения билан ҳамкорликда қонунчиликдаги долзарб масалалар “Ҳуқуқшунос маслаҳати”, “Адлия минбари”, “Жамият ва қонун” сингари махсус дастурларда ёритиб борилмоқда.