Янгиликлар
05
“Ойнинг энг яхши ходими”
Навоий вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларидан “Ойнинг энг яхши ходими”ни аниқлаш бўйича Комиссия қарори ҳамда ўтказилган сўровнома натижаларига кўра Навоий вилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бош маслаҳатчиси Тўхтаев Муқанна Ахтам ўғли 2021 йил март ойи бўйича “Ойнинг энг яхши ходими” сифатида эътироф этилди.
Адлия бошқармаси жамоаси Тўхтаев Муқанна Ахтам ўғлини ушбу муваффақият билан табриклайди. Унинг келгусидаги ишларида ривож ва зафарлар тилайди.