Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

18 апрелдан карантин қоидаларига амал қилинишини назорат қилиш янада кучайтирилади


    Коронавирусни юқтирганлар сони кунлик 300 дан ошиб бориши ортидан бугун Бош вазир Абдулла Арипов раислигида коронавирусга қарши кураш комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши  бўлиб ўтмоқда.  Ҳукумат раҳбарининг айтишича, Ўзбекистонда вируснинг Африканча штамми ҳам аниқланган.
     Абдулла Ариповнинг маълум қилишича, Президент Шавкат Мирзиёев ҳам ҳозирги пандемия ҳолатидан безовта бўлиб, Республика махсус комиссиясига эътироз билдирган, жойларда карантин тадбирларини ташкил этишда тегишли чоралар кўрилмаётганини таъкидлаган.
      Боғча ва мактабларда касалланиш ҳолати аниқланган тақдирда, уларнинг фаолиятини зудлик билан тўхташиш ва 2 ҳафтага карантинга олиш белгиланди. Ушбу вақт мобайнида улар онлайн тартибида фаолият юритади.
      Рамазон ойида таровеҳ намозларини очиқ ҳудудларда адо этиш, ифторликларни имкон қадар оила даврасида ёки иштирокчилар сони чекланган ҳолатда ўтказиш зарурлиги белгиланди.
       Умумий овқатланиш муассасаларида ўринлар 50 фоизгача чекланади, лекин 100 кишидан ошмаслиги назорат қилинади. Автобусларда ўриндиқларнинг 50 фоизгача чекланади, автобуслар сони кўпайтирилади.
       1 майдан бошлаб концерт томоша дастурларини ёпиқ маданият саройларида ўтказиш тўхтатилади.