Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Адлия вазирлигининг 2021 йил 1 чорагидаги фаолияти таҳлил этилди


Бугун, 17 апрель куни Адлия вазирлигининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Унда 2021 йилнинг I чораги давомида адлия органлари ва муассасалари томонидан амалга оширилган ишлар якуни, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Ҳайъат мажлиси видеконференцалоқа шаклида ўтказилиб, унда адлия органлари ва муассасаларининг раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этишди.

Қайд этилдики, Адлия вазирлиги томонидан давлат ва жамият ҳаётининг муҳим масалаларини тартибга солишга қаратилган 66 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан 10 та қонун, 13 та Президент ҳужжатлари, 36 та Ҳукумат ҳужжатлари, 7 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилди.

641 та қонун ҳужжатлари лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди. 41 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат рўйхатидан ўтказилди. Хусусан, мазкур йилда 2020 йил 1-чорагига нисбатан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш 25 % га кўпайди.

Келиб тушган жами 32,6 минг та мурожаатларнинг 25,2 минг таси, яъни 77 фоизи қонуний ҳал этилди.

Аниқланган 525,5 минг та қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича 6,9 минг та тақдимнома, 2,5 минг нафар шахслар маъмурий, 3,9 минг нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилди, шундан 184 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Судларга 38,7 млрд сўмлик 3,3 минг та даъволар киритилиб, 37 млрд сўмлик 2,3 минг та даъволар қаноатлантирилди.

Аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш бўйича 115 мингдан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Ҳисобот даврида 241 нафар юридик хизмат ходимлари аттестациядан ўтказилди, 255 нафари малакасини оширди.

Давлат хизматларини кўрсатиш марказлари томонидан 3,7 млн дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди.

Ҳайъат йиғилишида қуйидагилар таъкидлаб ўтилди.

Адлия вазирлиги томонидан маҳаллий давлат ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон – “E-qaror” тизимини ишлаб чиқилиб синов тариқасида ишга туширилди.

Вазирлик томонидан ҳозирда Қашқадарё ва Тошкент вилояти ҳокимликлари, туман (шаҳар) ҳокимликларида ушбу электрон тизим жорий этилиб, ҳокимлик томонидан ҳужжатларни (қарор, фармойиш) тайёрлашдан тортиб, ҳоким томонидан имзолангунга қадар бўлган жараён ушбу тизим орқали бўлиши таъминланди.

Ҳозирда 1200 дан ортиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари ушбу тизим орқали қабул қилинди.

Пандемия шароитидаги ижобий тажрибадан самарали фойдаланган ҳолда биринчи маротаба Жиззах вилоят адлия бошқармасида ўтказиладиган текширишларни янгича ёндашиш асосида масофадан туриб онлайн амалга оширилди.

Текшириш натижаси бўйича муҳокама қилиш масаласига бағишланган Жиззах вилоят адлия бошқармаси ҳайъат йиғилиши ҳам онлайн тарзда масофавий ўтказилди.

Мазкур амалиёт натижасида:

- текширишларда шаффофлик ва ҳолисликни таъминланди;

- коррупциявий хавфларни камайтирилди;

- сафар харажатлари учун бюджет маблағлари иқтисод қилинди;

- ортиқча оворагарчиликларни олдини олишга эришилди.

Адлия органлари ва муассасалари тизимида бу каби амалиётни давом эттириш белгилаб олинди.

Бундан ташқари, адлия органлари ва муассасалари томонидан аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш борасида айрим камчиликларга йўл қўйилаётганлиги, аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатишда айрим тизимли муаммолар мавжудлиги, давлат хизматларини кўрсатишни янада оптималлаштириш лозимлиги, шунингдек аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, халқ ичига кириб бориш лозимлиги, соҳани такомиллаштириш ва аҳолига қулайликлар яратишдаги муаммоларни ҳал этишда раҳбарларда шахсий ташаббус ва талабчанликнинг етарли бўлмаётганлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, ҳайъат мажлисида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директорининг жорий йилнинг дастлабки чораги мобайнида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режаларга оид ҳисоботи эшитилди. Бундан ташқари, Навоий ва Қашқадаре вилоят адлия бошқармалари бошлиқлари ҳам биринчи чоракда амалга оширган ишлари юзасидан ахборот берди.

Амалиётдаги мавжуд муаммоларни яхшилаш юзасидан аниқ мақсадга йўналтирилган таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни оммалаштириш бўйича ишлар қониқарсиз олиб борилаётганлиги алоҳида қайд этилди.

 Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими