Янгиликлар
19
Давлат ташкилотлари ходимлари тест синовларидан ўтказилади
Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 мартдаги “Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 134-сонли қарори билан мустаҳкамлаб қўйилди. Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан мазкур қарор мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида вилоятдаги давлат ташкилотлари ва муассасаларида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этиб келинмоқда. Айтиб ўтиш керакки, мамлакатимизда сўнгги йилларда давлат ташкилотлари фаолиятида қонунийликни таъминлаш, қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳиятини ўрта ва қуйи бўғиндаги масъул ходимларга етказиш орқали уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини мунтазам равишда ошириб бориш борасида тизимли ишлар амалга оширилди. Шу билан бирга, қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ижрочиларга тўлиқ етказилмаётганлиги оқибатида уларда назарда тутилган аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуни манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган муҳим топшириқ ва вазифаларнинг ижроси айрим ҳолларда етарли даражада таъминланмасдан қолмоқда. Бу эса табиийки давлат ташкилотида фаолият юритадиган ходимнинг ҳуқуқий саводхонлик даражасини янада оширишни талаб этади.Қарор билан ходимларни мустақил тарзда электрон платформада ўқитиш ишлари ташкил этилиб, уларнинг ҳуқуқий билим даражасини баҳолаш янада кенгайтирилади.