Янгиликлар
“Т А Й И Н Л О В”
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2021 йилнинг 13 апрелдаги 253-шт-сонли буйруғига асосан Жавлон Лапасович Умаров Навоий вилоят юридик техникуми директори этиб тайинланди.
Ж.Умаров 1982 йилда Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 2007 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.
У ўз меҳнат фаолиятини 2009 йилда Навоий вилоят адлия бошқармаси Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимининг катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб,
2011 йилгача ушбу лавозимда, 2011 йилнинг май-декабрь ойларида Навоий вилоят адлия бошқармаси Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бўлимининг етакчи маслаҳатчиси, 2011-2015 йилларда Навоий вилоят адлия бошқармаси Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бўлимининг бошлиғи, 2015-2021 йилларда Навоий вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Навоий вилоят адлия бошқармаси жамоаси Ж.Умаровнинг келгуси фаолиятига муваффақият тилайди.