Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

“Ёшлар дафтари”даги ёшларга қўшимча имтиёзлар эълон қилинди


Президентнинг “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига кўра 2021 йил 1 майдан бошлаб:

  • Деҳқончиликни бошлаётган “Ёшлар дафтари”даги ёшларга уруғлик ва кўчат харид қилиши учун 2 млн сўмгача субсидия берилади;

  • Тадбиркорлик учун олинган биноларнинг ижара харажатлари 30 фоизи компенсация қилинади;

  • Коллеж ва техникум ўқувчиларига амалиёт ўтган вақти учун 6 ой давомида 490 минг сўмдан субсидия тўланади;

Тадбиркорларга:

  • 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси қайтариб берилади;

  • “Ёшлар дафтари”даги ёшларни ишга олишса, давлат мулки ижараси бўйича имтиёзлар берилиши кўзда тутилган.