Янгиликлар
22
Навбаҳор туманида “Vatan taqdiri-mening taqdirim” шиори остида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилди
Навоий вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан вилоят прокуратураси, Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси, вилоят юридик техникуми билан ҳамкорликда Навбаҳор туманида “Vatan taqdiri-mening taqdirim” шиори остида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилди.
Тадбир доирасида тумандаги вақтинча иш билан банд бўлмаган ёшлар учун тадбиркорлар иштирокида маҳорат дарслари ташкил этилди. Бунда табиркорликка оид қонун ҳужжатлари, фаолиятни самарали ташкиллаштириш усуллари тўғрисида йиғилганларга маълумотлар берилди.
Прокуратура, адлия органлари, ФҲДЁ, солиқ ва банк ходимлари иштирокида ташкил этилган ҳуқуқий маслаҳатларда фуқаролар ўзларининг меҳнат муносабатлари, кредит олиш, солиқ тўловлари, алимент ундириш, никохни қайд этиш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалаларига қонуний тартибда жавоб олдилар.
Шундан сўнг, юридик техникумининг “Street law”, “Adolat qanotlari” жамоалари аъзолари ҳамда фаол ёшлар билан “Vatan taqdiri mening taqdirim”, “Mening burchim”, “Yoshlarga imkoniyat” рукнларида тарғибот ўтказилиб, фуқароларга хонадонма-хонадон ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Аҳоли бугун уйғоқ. Улар қонуний тартибда берилаётган имтиёзлардан фойдаланиб муаммоларига ечим топишаяпди. Туманнинг “Кескантерак” маҳалласида истиқомат қиладиган Ҳазратовлар оиласи ишсизлик масаласида мурожаат қилиб келарди. Ҳуқуқий тушунтиришлардан сўнг оила вакиллари мавжуд имкониятларни ишга солиб ўзларини банд қилишмоқда.
“Vatanim taqdiri-mening taqdirim” шиори остидаги тадбирлар барча ҳудудларда давом эттирилиб, ишлар маҳаллабай ва фуқаробай шаклда ташкил этилмоқда.