Янгиликлар
Соҳада самарали ҳамкорлик йўлга қўйилди
Навоий вилояти Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази шелтирида вақтинча яшаётган фуқароларнинг муаммосини ҳал этиш, ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида Навоий вилояти ИИБ ХПБ бошлиғининг ўринбосари Гулбахор Ўсарова ҳамда вилоят Адлия бошқармаси маъсул ходими Дилдора Каттаевалар марказга ташриф буюришди.
Навоий вилояти ИИБ ХПБ бошлиғининг ўринбосари Гулбахор Ўсарова фуқаро Д.Хамраеванинг мурожаатини ўрганиб чиқиб, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда фуқарони бандлигини таъминлаш, фарзандларини мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш, шунингдек, унга ҳуқуқий ёрдамлар берди.
Вилоят Адлия бошқармаси маъсул ходими Дилдора Каттаева томонидан икки нафар оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган фуқарога паспорт олишда ҳамда бир нафар фуқарога қарилик нафақаси олишда дуч келган муаммолар бартараф этилиб ҳужжатлар расмийлаштиришда ёрдам кўрсатилди.
Ушбу ҳамкорликда олиб борилган чора-тадбирлар натижасида 5 нафар хотин-қизларимизнинг муаммолари ўз ечимини топди.