Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

“Т А Й И Н Л О В”


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири буйруғига асосан Насимов Зафар Рўзибоевич Навоий вилояти Хатирчи тумани адлия бўлими бошлиғи этиб тайинланди.
З.Насимов 1983 йилда Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида туғилган, маълумоти олий, 2004 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос.
У ўз меҳнат фаолиятини 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг Навоий вилояти Учқудуқ тумани бўлими катта суриштирувчиси лавозимидан бошлаб, 2019 йилгача департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси тизимида турли лавозимларда фаолият юритган. 2019 йилдан шу даврга қадар Навоий вилоят Навоий шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келди.
Адлия бошқармаси жамоаси Насимов Зафар Рўзибоевични ушбу тайинлов билан табриклаб, келгуси ишларида муваффақият тилайди.