Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

“Т А Й И Н Л О В”


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг буйруғига асосан Исроилов Нурали Эшмуҳамматович Навоий вилояти Конимех тумани адлия бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Н.Исроилов 1975 йилда Навоий вилоятининг Нурота  туманида туғилган, маълумоти олий, 1997 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У ўз меҳнат фаолиятини 1997 йилда Тошкент меҳмонхона хўжалиги техникуми ўқитувчиси лавозимидан бошлаб, 2002-2018 йиллар давомида прокуратура органлари тизимида фаолият юритган. 2018 йилдан шу даврга қадар Навоий вилоят Навбаҳор тумани адлия бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келди.

Адлия бошқармаси жамоаси Исроилов Нурали Эшмуҳамматовични ушбу тайинлов билан табриклаб, келгуси ишларида муваффақият тилайди.