Янгиликлар
“Т А Й И Н Л О В”
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг буйруғига асосан Файзуллаев Элбек Илхамович Навоий вилояти Навбаҳор тумани адлия бўлими бошлиғи этиб тайинланди.
Э.Файзуллаев 1979 йилда Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида туғилган, маълумоти олий, 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.
У ўз меҳнат фаолиятини 2003 йилда Суд ижрочилари Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур тумани бўлими суд ижрочиси лавозимидан бошлаб, 2005-2017 йиллар давомида суд органлари тизимида фаолият юритган.
2018 йилдан шу даврга қадар Навоий вилоят Конимех тумани адлия бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келди.
Адлия бошқармаси жамоаси Файзуллаев Элбек Илхамовични ушбу тайинлов билан табриклаб, келгуси ишларида муваффақият тилайди.