Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Томдилик 42 нафар фуқаронинг нореал қарздорлиги ҳисобдан чиқарилди


Исадулла Прманов Томди туманининг “Томдибулоқ” овули, “Наврўз” кўчасида истиқомат қилади. Унинг ҳовлисига 3 ой давомида сув келмаган бўлсада, қарздорлик ҳисобланган.Фуқаро мазкур масалага ойдинлик киритиб бериш мақсадида туман адлия бўлимига мурожаат қилди.

- Томдига сув келиши авваллари байрам бўларди. Аммо кейинги йилларда кўп ислоҳотлар қилиниб, ҳовлиларимизга ичимлик суви олиб кирилди. Сув ўз вақтида келгани учун пулини ҳам тўлаб борардик.Бироқ қишда сув келиши тўхтади. Эскидагидек бўлаяпти яна, сув келиши қийинлашаяпти деб бошида эътибор қилмабмиз. Кейинчалик сув тўловида қарздорлик ёзилганини билиб, масалага ойдинлик киритиб беришини сўраб адлия бўлимига ариза ёздим-дейди И.Прманов.

Аниқланишича, “Томдибулоқ” ОФЙ, “Наврўз”, “Базар-Жирау”, “Абай”, “Айтеке-би”, “Толе-би” ва “Янги-Томди” кўчаларида истиқомад қилувчи жами 42 нафар фуқароларнинг хонадонларига 2020 йил 20 декабрдан
2021 йил 14 февралига қадар ичимлик суви етиб бормаган.

Мутахассислар текширувидан сўнг туманда ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетгани боис, қувурлардаги сув музлагани ва йўл ёпилиб қолгани маълум бўлди.

-  Энди биз ҳам эътибор бермаганмиз, ҳеч кимга сув келмаяпти деб айтмаганмиз. Сувтаъминотидагиларам текширишмай қарздорликни чиқараверишган. Адлия бўлимига раҳмат айтамиз, ҳозирда қарздорлигимиз бекор қилинди-дейди И.Прманов.

Ўрганишлардан сўнг, мутахассислар иштирокида далолатнома расмийлаштирилиб, 42 нафар фуқаронинг 7599,6 минг сўмлик нореал қарздорлиги ҳисобдан чиқарилди.

 Ориф Насиров  Томди туман адлия бўлими бошлиғи