Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Оилавий тадбиркорликни бошламоқчимисиз


ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ БОШЛАМОҚЧИМИСИЗ?

Ёшлар ва хотин-қизлар ҳамда оилавий тадбиркорликни рифожлантиришга кўмаклашувчи дастурлардан хабардормисиз? Уларнинг энг муҳимларига тўхталиб ўтамиз.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, ёшлар ва хотин-қизларни даромадли меҳнат билан банд қилишга йўналтирилган дастурларга қуйидагилар киритилган:

 

а) «Ҳар бир оила − тадбиркор» дастури;

б) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини, шунингдек хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш дастурлари;

в) ҳунармандчиликни ривожлантириш дастури;

е) бандликка кўмаклашиш дастури.

Дастурлар доирасида 2021 йил 1 апрелдан бошлаб:

аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кредит олиш учун аризалари Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси орқали қабул қилинади;

кредит олишда талабгорларга «Агробанк» АТБ, АТ Халқ банки ва «Микрокредитбанк» АТБлар орасидан бирини ихтиёрий танлаб, барча дастурлар доирасида имтиёзли кредит олиш бўйича мурожаат этиш имконияти яратилади;

кредит олувчи танлаган маҳсулот етказиб берувчи (иш бажарувчи) ташкилот (кейинги ўринларда — таъминотчи) томонидан маҳсулотлар етказиб берилгандан (иш бажарилганидан) сўнг, кредит маблағлари таъминотчига ажратиб берилади;

ўзини ўзи банд қиладиган фуқароларга айрим турдаги фаолиятни амалга ошириш (касаначилик, ҳунармандчилик, иссиқхона қуриш ва шу кабилар учун зарурий хом ашё, эҳтиёт қисм ҳамда қурилиш молларини сотиб олиш) мақсадида 5 млн сўмгача миқдорида кредит маблағлари нақд пулда берилиши мумкин;

«Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган фуқароларга ажратилган кредитларнинг мақсадли ишлатилишини мониторинг қилиш масъулияти тижорат банклари билан бирга мос равишда туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда сектор раҳбарлари, шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғини раислари зиммасига юклатилди.

 

А.Саидов

Мадад” муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилотнинг

Навбаҳор туман ҳуқуқий маслаҳат Бюроси бош мутахассиси