Янгиликлар
3 май — Жаҳон матбуоти эркинлиги куни
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида 1993 йилнинг 3 май санасини “Халқаро матбуот эркинлиги куни” деб эълон қилиш ва шу кунда Халқаро матбуот эркинлиги куни нишонланиши ҳақида махсус резолюция қабул қилинган. Ўшандан буён ҳар йили 3 май куни дунё бўйлаб Халқаро матбуот эркинлиги куни нишонланади.
Юртимиздаги барча матбуот ходимлари, журналистларга 3 май –Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муборак бўлсин.
Ўзбекистонда ОАВ ва журналистларнинг фаолияти қуйидаги меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар билан тартибга солинади:
-
“Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонуни;
-
“Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни;
-
“Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни;
-
“Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонуни;
-
“Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуни;
-
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари мухбирларининг касб фаолиятини тартибга солувчи асосий қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори;
-
Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти.