Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Бахт кошонаси


Мустақиллик йилларида юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби фуқароларимизга малакали юридик хизмат кўрсатишга ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда. Олиб борилаётган бунёдкорлик ва яратувчанлик ишларини кўриб кишининг кўзи қувонади. Маълумки, оила улуғ ва муқаддас макон, у бахт-саодат ошёни, инсон камолотининг бешиги, дунёдаги жамики эзгу умидларнинг олтин калитидир. Юртбошимиз айтганларидек: «ÐžÐ¸Ð»Ð° соғлом бўлса, жамият соғлом, мамлакат қудратли, юрт тинч-осойишта бўлади!”.001Foto salon Kamalak.jpg

Шу жиҳатдан ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларимизни миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги руҳида тарбиялаш энг устувор вазифаларимиздан биридир. Юртбошимиз томонидан жорий йилнинг “Обод турмуш йили” деб эълон қилиниши бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтирди.

Ўзбекистоннинг 22 йиллик тараққиёт йўли давлат ва жамият қурилиши, иқтисодиёт, ижтимоий ҳаёт ҳамда маънавият, суд-ҳуқуқ тизими, ташқи сиёсат ҳамда хавфсизликни таъминлаш борасида ривожланиш, юксалиш, жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаш даври бўлди.

Адлия органлари томонидан “Обод турмуш йили” Давлат дастури доирасида ёшларни оилага тайёрлаш, уларни ибратли ҳаёт йўлини босиб ўтган оилалар билан яқиндан таништириш, оила қонунчилигини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли тадбирлар амалга оширилмоқда. Айниқса, никоҳдан ўтувчи ёшларни оилага тайёрлаш ва никоҳдан ўтказиш борасида ҳудудларда замонавий “Бахт уйи”ларининг қурилиб фойдаланишга топширилаётганлиги юридик хизмат кўрсатиш сифатини янада оширишга хизмат қилмоқда.

Мустақиллик байрами ҳамда “Обод турмуш йили”га бағишлаб, Навоий шаҳрида замонавий талабларга тўлиқ жавоб берадиган муҳташам “Бахт уйи” қурилиб фойдаланишга топширилганлиги вилоят аҳолиси, айниқса ёшлари учун муносиб совға бўлди. “Темур Малик” МЧЖ томонидан қуриб битказилган мазкур бинонинг лойиҳа-смета харажатлари қарийиб 2 млрд. сўмни ташкил этиб унда барча шароитлар яратилган.

Янги бинонинг очилишида сўзга чиққанлар бошқа соҳалар каби, оила қонунчилигининг такомиллашуви, ёшларни ҳуқуқ ва манфаатларни таъминлашга қаратилган тадбирларнинг аҳамияти борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида атрофлича сўз юритдилар.001IMG_7804.jpg

Оила муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари такомиллаштириб борилаётганлиги, бу эса ўз навбатида миллий қадриятларнинг оила каби муқаддас анъаналарга сингиб бораётганлигини кўрсатмоқда. Судлар, васийлик ва ҳомийлик органлари, шунингдек, ФҲДЁ органлари фаолиятида синовдан ўтган ва ўзлаштирилган кўп йиллик тажриба Оила кодексида ўз ифодасини топганлиги қайд этилди.

Юртбошимизнинг бевосита раҳбарлигида Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар халқимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш, юртимизда тинчлик ҳамда хавфсизликни таъминлаш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ эркинликларини таъминлашга қаратилганлиги билан аҳамиятли эканлиги таъкидланди.

Оилалар мустаҳкамлигини таъминлашнинг иқтисодий маънавий асослари таомиллашгани, оилада ва жамиятда соғлом муҳитни шакллантириш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ишларини янада кучайтириш, хотин-қизларнинг, ёшларнинг жамиятда ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасида қилинаётган тадбирлар ҳақида сўз юритилди.

Шу куни янги муҳташам бинода оила қуришни режалаштирган дастлабки ёшларга никоҳ тузилганлиги ҳақидаги расмий гувоҳномалар топширилди.