Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

“Бахт уйи”- бахт келтирсин!


Мустақиллик йилларида юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби фуқароларимизга малакали юридик ёрдам кўрсатишга ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда. Олиб борилаётган бунёдкорлик ва яратувчанлик ишларини кўриб кишининг кўзи қувонади. Мамлакатимизда ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларимизни миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги руҳида тарбиялаш энг устувор вазифаларимиздан биридир. Жумладан, юртбошимиз томонидан жорий йилнинг “Обод турмуш йили” деб эълон қилиниши ҳам ушбу сўзимизнинг исботидир.

Ўтган 22 йиллик тараққиёт йўли Ўзбекистонимиз учун сиёсий соҳада, давлат ва жамият қурилиши, иқтисодиёт, ижтимоий ҳаёт ва маънавият, суд-ҳуқуқ тизими, ташқи сиёсат ва хавфсизликни таъминлаш борасида ривожланиш ҳамда юксалиш, жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллади.

Навоий вилоятининг Нурота туман фуқароларига муносиб туҳфа сифатида “Бахт уйи” биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. 2013 йил- “Обод турмуш йили”да яна бир янги-Нурота туман ФҲДЁ бўлими ва нотариал идораси фаолият юритиши учун “Бахт уйи” биносининг замонавий, миллий ва меъморий анъаналар асосида қурилганлиги ёшлар учун муносиб туҳвадир.

Мазкур бино “Тармоқ оптимал қуриш” хусусий корхонаси томонидан қурилиб, унга 385 млн. сўм маблағ сарфланди.

Бошқа соҳалар каби, мустақиллик йилларида оила қонунчилигининг ривожланиши, вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларни таъминлашга қаратилган қонунчиликнинг такомиллашуви, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга қаратилган тадбирлар йўналишида амалга оширилаётган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари, давлатимиз фуқароларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада оширишдан манфаатдор эканлигидан дарак бериши унинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар томонидан алоҳида қайд этилди.

Бу каби биноларни яқин кунларда вилоятнинг бошқа туман ва шаҳарларида ҳам ишга туширилиши режалаштирилган.